Афғонистонда 15 йилда биринчи тинчлик шартномаси имзоланди

© AFP 2023 / SHAH MARAI / AFPПодписание мирного договора Афганского правительства с партией "Хизби Ислами"
Подписание мирного договора Афганского правительства с партией Хизби Ислами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон ҳукумати бир неча ой давом этган музокаралардан сўнг мамлакатда энг йирик исёнчи гуруҳлардан бири бўлган “Ҳизби Исломий” партияси билан танчлик шартномаси ҳақида келишув имзолашга муваффақ бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Бугун Афғонистон ҳукумати ва “Ҳизби Исломий” исёнчи гуруҳи орасида тинчлик шартномаси имзоланди, деб хабар қилмоқда Афғонистон ахборот воситалари.

Афғонистон телевидениеси орқали намойиш этилган расмий маросимда “Ҳизби Исломий” партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматиёрнинг вакили Амин Карим ва Афғонистон Миллий хавфсизлик қўмитаси бошлиғи Муҳаммад Ҳаниф Атмар тинчлик шартномаси ҳақидаги келишувни имзолашди.

Ушбу битим шу вақтга қадар умумжаҳон террорчилар рўйхатида бўлган шахснинг расмий сиёсатга кириб келишига имкон беради. Ундан ташқари у Толибон ва бошқа исёнчи гуруҳлар учун ҳам ҳукумат билан шартнома имзолашга туртки бўлиши мумкин.

Тинчлик шартномаси Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани ва “Ҳизбу Исломий” партияси раҳбари Гулбиддин Ҳикматиёр томонидан имзоланиши билан кучга киради. Раҳбарларнинг ушбу шартномага қачон имзо чекиши аниқ хабар қилинмаган.

Янгиликлар лентаси
0