ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. АҚШнинг нодўстона ҳаракатлари стратегик барқарорлик вазиятини ўзгартириши, ядро қуролини қисқартириш имкониятларини чеклаши мумкин, дейилади Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ТИВ сайтида жойлаштирилган изоҳида, деб хабар беради РИА Новости.
"Афсуски, кейинги вақтда АҚШ Россияга нисбатан қатор нодўстона ҳаракатларни амалга оширди. Хусусан, ўйлаб топилган баҳоналар орқали Россияга нисбатан кенг миқёсли иқтисодий ва бошқа санкциялар киритилди. Россия чегаралари яқинида НАТО ҳарбий инфраструктураси ва америкалик ҳарбийлар сонининг ўсиши бошланди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари очиқчасига, ҳеч уялмасдан Россияга нисбатан "тўхтатиб туриш" сиёсатига ўтилганини билдиришмоқда. Ҳаттоки Россия шаҳарларида терактлар уюштирилиши билан таҳдид қилишмоқда", — дейилади ҳужжатда.
"Вашингтон томонидан содир этилаётган барча бундай ҳаракатлар стратегик барқарорлик борасидаги вазиятнинг тубдан ўзгаришига олиб келади ва ядро қуролларини қисқартириш бўйича Россия-Америка ҳамкорлиги учун имкониятларни тобора қисқартиради", — дейилади Россия ТИВ раҳбарининг изоҳида.