АҚШ фуқароси Саудия Арабистони устидан судга даво қилди

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишСаудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри кўриниши
Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳри кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Конгресси Президент Барак Обама тақиқига қарамай, 2001 йил 11 сентябр терактларида қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан даво қилиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилгач, Нью-Йоркда яшовчи Стефани Росс Десимон биринчилардан бўлиб Қироллик устидан судга даво қилди

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. 2001-йилнинг 9-сентябр куни амалга оширилган террорчилик ҳужуми оқибатида ўз турмуш ўртоғидан маҳрум бўлган америкалик аёл Саудия Арабистони устидан судга даво қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Блумберг нашрига таянган ҳолда.

11 сентябрдаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Саудия АҚШнинг янги қонунидан ғазабда
Президент Барак Обама тақиқига қарамай АҚШ Конгресси 2001 йил 11 сентябр терактларида қурбон бўлганларнинг оилаларига Саудия Арабистони устидан даво қилиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилгач, АҚШ пойтахтида яшовчи Стефани Росс Десимон томонидан ёзилган даъво энг биринчиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, самолётларни олиб қочиб, уларни тўғри Нью-Йорк, Пенсильвания ва Вашингтонга йўналтирган 19 террорчидан ўн беш нафари Саудия Арабистони фуқаролари бўлишган.

Самолётнинг Пентагон биносига келиб урилиши туфайли турмуш ўртоғидан маҳрум бўлган аёл ҳомиладор ҳолича боқувчисиз қолган. Стефани Росс Десимон ўзи ва қизи номидан қиролликни "Ал-Қоида" террорчилик уюшмаси ҳамда унинг раҳбари Усама Бен Ладенни қўллаб-қувватлаганликда айбламоқда.

Аёлнинг турмуш ўртоғи Патрик Данн АҚШ Ҳарбий денгиз флотида хизмат қилган. Агентликнинг суд маълумотлари асосида хабар қилишича, Десимон ўз турмуш ўртоғининг зўравонлик йўли билан ўлдирилиши ҳамда атайдан руҳий зўриқиш ҳолатига олиб келингани учун катта миқдорда (миқдори сир тутилмоқда)товон пули талаб қилмоқда.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, АҚШ томонидан қабул қилинган қонун юз йиллар давомида халқаро муносабатларнинг асосини ташкил қилган суверен давлат тамойилларига жиддий путур етказмоқда.

Янгиликлар лентаси
0