Танишинг: Ўзбекистон Президентлигига номзод Ҳотамжон Кетмонов

© SputnikПрезидентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов
Президентликка номзод Ҳотамжон Кетмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон мухбири Ўзбекистон келажакда кимларга суяниши мумкинлигини аниқлаш мақсадида Президентликка номзодларнинг сиёсий тажрибаси билан танишиб чиқишга қарор қилди

ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон Президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтишига бир неча ой қолди. Давлат раҳбари лавозимига ҳар бири мамлакат келажагига ўз қарашига эга тўрт нафар номзод кўрсатилган.

Sputnik Ўзбекистон мухбири Ўзбекистон келажакда кимларга суяниши мумкинлигини аниқлаш мақсадида Президентликка номзодларнинг сиёсий тажрибаси билан танишиб чиқишга қарор қилди. Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Ҳотамжон Кетмонов билан танишамиз.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг (Ўзбекистон ХДП) ривожланиш йўналиши ва унинг етакчиси қарашларини тушуниш учун ушбу партияни кўпинча ижтимоий сиёсатда Россия КПнинг ғоялари вориси деб аташларини айтиш кифоя. Лекин бугунги кунда мамлакатда энг оммабоп бўлган партия рейтингини йўқотмоқда. Парламентнинг қуйи палатасига бўлган сўнгги сайловларда у нафақат Ўзбекистон либерал демократик партияси, балки “Миллий тикланиш” демократик партиясидан ҳам камроқ овозга эга бўлди.

Ҳотамжон Кетмонов асосий рақобатчиси Шавкат Мирзиёевдан фарқли ўлароқ, бошқарув соҳасида салмоқли тажрибага эга эмас. У меҳнат фаолиятининг дастлабки 15 йилини таълим тизимида ўтказган. Андижон давлат тиллар педагогика институтини тамомлаб, мактабда бир неча йил ўқитувчилик қилгач, тез орада Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларига қадар босқични босиб ўтган.

Ҳотамжон Кетмонов 2005 йилда Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлган. Айнан ўша даврда "Андижон воқеалари" юз берган, оқибатда кўплаб амалдорлар ўз лавозимларидан четлатилганди. Кетмонов эса 2013 йилга қадар Андижон вилоят ҳокимлигида муваффақиятли фаолият олиб борди ва  2013 йилда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси лавозимини эгаллади.

Ўзбекистонда президент сайловлари - Sputnik Ўзбекистон
Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркибига номзодлар тавсия этилди

Сиёсий тажрибага эга бўлмаса-да, Кетмонов илгари ҳам Ўзбекистон Президентлиги лавозимига даъвогарлик қилган. 2015 йилнинг мартида ўтказилган президентлик сайловларида Кетмоновга сайловчиларнинг 2,92%и (552,3 минг сайловчи) овоз берган.

Энди унинг сиёсий юкига назар соламиз. Кетмонов ўзбек жамоатчилиги олдида кўп бор "боқимандалик кайфиятини йўқотиш" ҳақида сўзлаган. Миянгизга дарров собиқ совет даври ва боқимандаларга қарши кураш кампанияси келади.

Кетмонов жамиятда боқимандалик кайфиятида яшайдиган, ишлаш ўрнига давлатнинг ёрдамига умид қилиб ўтирадиган одамлар ҳали ҳам бор эканлиги ҳақида бонг уради. Унинг фикрича, одамларда бундай боқимандалик кайфияти меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг ижтимоий нафақа олишга ўрганиб қолганликлари оқибатида пайдо бўлган. Бу муаммони қандай ҳал қилиш борасида номзод аниқ жавоб бермайди, муносиб маош ва меҳнат шароити яратиш эвазига боқимандалик кайфиятини йўқотиш учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини кўриб чиқиш ҳақида мулоҳаза юритади.

Ҳотамжон Кетмонов янги иш ўринлари яратиш борасида ёшлар ва оилавий тадбиркорликка алоҳида эътибор қаратади. Унинг дастуридаги асосий ғоялардан бири ўз бизнесини ташкил қилаётган коллеж битирувчиларига солиқлар ва банк соҳасида кенг имтиёзлар беришдан иборат. Урғуни ёшларга бериш албатта тушунарли, зеро 32 миллионли мамлакат аҳолисининг 55%дан ортиғини ёшлар ташкил этади.

Номзод иқтисодиётда давлатнинг бошқарувчилик ролини мустаҳкамлаш, турмуш даражасини яхшилаш, аҳолининг барча қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлатнинг зиммасида бўлиши тарафдори.

Ўтган йилги президентлик сайловларида Кетмонов коммунал хизматлар соҳасидаги нархлар ва тарифларни давлат ўз назоратига олиши лозимлигини билдирганди. Кетмонов эътибор қаратган "оғриқли" мавзулардан яна бири фармацевтика соҳасидир. У фармацевтика корхоналари ва дорихона муассасалари фаолияти, дори воситалари нархининг шаклланиши устидан давлат назоратини кучайтириш, дори восиларининг рекламасини чеклашни таклиф қилади.

Номзод шунингдек, жамиятнинг барча аъзолари, биринчи навбатда кам таъминланганлар дори-дармон сотиб олишда муаммо ва қийинчиликка дус келмасликлари лозимлигига эътибор қаратади.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Президентлигига сайловларда иштирок этадиган барча номзодлар маълум бўлди

Кетмонов дори-дармон ишлаб чиқариш таннархини ва дорининг сотувдаги ҳақиқий нархига мувофиқлигини  назорат қилувчи қонунчилик механизми ишлаб чиқишни таклиф этган. Бундан ташқари, у дори воситалари рекламасини кескин чеклаш тарафдори, унинг фикрича, бундай рекламалар аҳолининг аксарият қисмини ўз-ўзига ташхис қўйиш ва ўзини-ўзи даволашга ундамоқда.

Ҳотамжон Кетмонов урғу бераётган яна бир муаммо истеъмолчи саватини шакллантириш механизмини яратиш ва унинг асосида ойлик иш ҳақи ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилашдир.

Ушбу сайловларда Кетмонов ижтимоий ҳимояланмаган қатлам, пенсионерлар, талабалар, кам таъминланганлар унга овоз беришларига умид қилади.

Янгиликлар лентаси
0