ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Сал олдин бир қатор ташкилотлар 30 сентябр куни жума намозини адо этиш билан бир қаторда норозилик акцияларини ўтказиш ташаббуси билан чиққан эди, деб хабар қилади РИА Новости.
Россиянинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонаси матбуот-котиби Юрий Мельникнинг РИА Новостига берган хабарига кўра, муассаса АҚШда истиқомат қилаётган россияликларни рўй бериши мумкин бўлган провокациялар ҳақида огоҳлантирган.
"Биз Россия фуқароларини одамлар гавжум бўладиган жойлардан сақланишни, ҳушёр бўлишни ва ТИВ тавсияларига амал қилишга чақирамиз", — деб айтган Мельник.
Маълумотларга кўра, Суриядаги вазият радикал исломчиларнинг қаҳр ва ғазабини қўзғатган. Гап шундаки, яқинда Сурия армияси Алеппода ҳарбий операцияни бошлаганини эълон қилган эди. Айни вақтда Сурия ҳукумати қўшинлари шаҳарнинг тенг ярмини назорат қилмоқда, аммо Алеппонинг шарқий қисми аввалгидек террорчилар қўлида қоляпти.