Ўзбекистон Президентлигига номзодларга тенг имкониятлар берилган

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОқсарой
Оқсарой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бу сафар ҳам барча номзодлар сайловолди кампанияси жараёнида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятларга эга бўлишади", дейди Марказий Осиё давлатлари тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Ян Бо

ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Шанхай халқаро тадқиқотлар университети қошидаги Марказий Осиё давлатлари тадқиқот марказида жорий йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди, деб хабар беради "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Тадбирда Хитой эксперт-академик давраси вакиллари, шунингдек, ШХТУ ўзбек тили кафедраси мутахассислари иштирок этдилар.

Брифинг давомида иштирокчилар сайловларни ўтказиш бўйича фаол сайловолди кампанияси бошланганлиги, кузатувчиларнинг, давлат раҳбарлигига ўз номзодларини илгари сурган сиёсий партияларнинг бу жараёндаги мажбуриятларидан хабардор бўлдилар.

Брифинг иштирокчилари Ўзбекистондаги Президентлик сайловлари борасидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Журналистлар - Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси бир қатор ОАВлар билан сайловни ёритиш бўйича битимлар имзолади

–2014-2015 йиллардаги парламент ва президентлик сайловлари мониторингида иштирок этган университетимиз экспертлари сайлов жараёнига жалб этилган барча тузилмаларнинг аниқ фаолияти, сайлов тизимининг умумэътироф этилган халқаро меъёрларга тўлиқ мос келишига шахсан ишонч ҳосил қилишган. Ишончим комилки, навбатдаги Президентлик сайловлари ҳам шаффоф муҳитда ўтади, барча номзодларга тенг шароитлар яратилади, — деди ШХТУ партия қўмитаси котиби Цзян Фэн.

Марказий Осиё давлатлари тадқиқот маркази директорининг ўринбосари Ян Бо қуйидагича фикр билдирди: 

– Мустақиллик йиллари давомида Ўзбекистонда улкан ўзгаришлар юз берди. Мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш ва макроиқтисодий барқарорлик кузатилмоқда. Кенг миқёсдаги ободонлик ишлари ҳамда шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини табиат чиройини сақлаб қолган ҳолда замонавий иншоотлар қуриш орқали ўзгартириш ишлари олиб борилмоқда.

Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Президентлигига сайловларда иштирок этадиган барча номзодлар маълум бўлди

Ҳар қандай ривожланган демократик давлатда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам бўлажак сайловларда барча сиёсий партиялар вакилларининг иштирок этишлари ушбу жараённинг барча иштирокчиларига бир хил шароит яратиш қоидасига қатъий амал қилинганлигидан далолат беради. Аминманки, бу сафар ҳам барча номзодлар сайловолди кампанияси жараёнида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятларга эга бўлишади. Хусусан, сайловчиларни мамлакатни ижтимоий-сиёсий ҳамда иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўз қараш ва ҳаракат йўналишларини қамраб олган сайловолди дастури билан таништириш учун бир хил ҳажмда эфир вақти ва чоп этиш майдони ажратилади.

Илгариги сайловларда республика фуқароларининг фаол иштирок этганлиги уларнинг давлатчиликни мустаҳкамлаш, кучли парламентаризм институтини шакллантириш йўлида ўз ҳиссаларини қўшиш истаклари ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга бўлган юқори хоҳишларини кўрсатиб берганди.

Янгиликлар лентаси
0