Равшан Эрматов Россия - Коста-Рика ўртоқлик учрашувида ҳакамлик қилади

© AP Photo / Themba HadebeРавшан Эрматов
Равшан Эрматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрматовга Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Россия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқаради, деб хабар беради Россия футбол иттифоқи.

Россия терма жамоасининг Коста-Рика терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви 9 октябр куни "Краснодар" футбол клубининг Краснодардаги янги стадиони майдонида бўлиб ўтади. Эрматовга Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

Равшан Эрматов, ўзбекистонлик рефери - Sputnik Ўзбекистон
Равшан Эрматов: майдондаги ишимдан камдан-кам қониқаман

Равшан Эрматов — ўзбек футбол ҳаками ва инструктори. Ўзбекистонда тўққиз бор, Осиёда беш бор йилнинг энг яхши ҳаками деб топилган, "Жаҳонда йилнинг энг яхши ҳаками" номинациясида "Global Soccer Awards" мукофоти соҳиби. 2013 йилда IFFHS талқини бўйича дунёнинг энг яхши ҳакамлари ўнлигига кирган. Ўзбекистондаги қатор мукофот ва орденлар соҳиби. Собиқ совет давлатлари орасида бугунги кунда энг машҳур футбол ҳакамидир.

Янгиликлар лентаси
0