ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама жорий йилда конгрессга мурожаатида Америка қўшинларини "тарихдаги энг кучли жанговар кучга эга" дея таърифлаган эди. 2001-йилда кичик Жорж Буш худди шундай таъкид билан чиқиш қилган. РИА Новости хабари асосида.
"Мана шундай баландпарвоз таъкидлар оралиғида АҚШ тўққизта можарода қатнашди <…>. Америка тарихидаги энг кучли жанговар кучга эга армия ўрнатган "рекорд"ларга эътибор беринг: ғалаба — 0; мағлубият — 2; еттита можаро эса "дурранг" билан якун топган", — деб ёзади мақола муаллифи Ник Терс.
Муаллифнинг сўзларига қараганда, Американинг энг ёрқин сиёсатчилари АҚШ "дунёдаги энг буюк ҳарбий кучга эга эканликлари" ҳақида оғиз очишга очиб, аммо Вашингтон ушбу "суқилишлар" натижасида айнан нималарга эришганлари ҳақида сукут сақлашни маъқул кўришмоқда.
"Биз ишончли тарзда ва мақбул воситалар ёрдамида сиёсий мақсадларга етиша олмаслигимизни намойиш этдик. Бу инкор қилиб бўлмас факт", — деб фикр билдиради бу мавзу юзасидан АҚШ армияси истеъфодаги полковниги Эндрю Басевич.
"АҚШ Қуролли кучлари "ўлдириш ва вайрон қилиш"и мумкин, аммо сиёсий мақсадларга эришолмайди, шу боис, у "дунёдаги энг зўр армия" номига лойиқ эмас", дея қўшимча қилади у.
Аммо Ироқда оммавий қирғин қуроллари "маълум сабабларга кўра" йўқотилмади — сабаби бундай қурол у ерда мавжуд ҳам эмасди. "Ироқ халқини озодликка чиқариш" режаси эса ўзи ортидан сон-саноқсиз кишилар ўлимини етаклади, Америка фуқароларини ҳимоя қилишга келадиган бўлсак, мисол учун 11 сентябрда амалга оширилган терактларга нисбатан улар айнан ҳозир террорчилик балоси туфайли ўзларини кўпроқ ҳимоясиз ҳис қилмоқда, деб ёзади мақола муаллифи.