ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирининг баёнотига кўра, мамлакатнинг махсус кучларини Ироқ ҳудудида жойлаштириш Ироқ республикаси ҳудудидан АҚШ ҳарбий қўшнларни олиб чиқиш ҳақидаги шартномага хилоф, деди Ироқ парламентининг “Миллий коалиция” гуруҳи аъзоси Халиф Абдусамад, Sputnik агентлиги хабарига кўра.
“Биз АҚШ махсус қўшнларининг Ироқда жойлаштирилишига мутлақ қаршимиз. Ироқ хавфсизлик кучлари ва шия мусулмонларидан ташкил топган "Ал-Хашд Аш-Шааби" кўнгилли ҳарбий тузилмалар ИД(ДАИШ) эгаллаб олган ҳудудларни озод қилиш имконига эга”, — деди.
Ироқлик депутат 2011 йилда тузилган Ироқ ва АҚШ ўртасидаги шартнома шартлари бажарилиши кераклигини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, ҳар қандай чет эл қўшнларининг Ироқ ҳудудида пайдо бўлиши бу истилога баробар.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картер Ироқ ҳудудида АҚШ махсус ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчи эканлигини хабар берганди. Вазирнинг сўзларига қараганда, ушбу махсус операция ИД (ДАИШ) раҳбариятини йўқ қилишга қаратилаган ва Ироқ ҳукумати розилиги билан амалга оширилади.
Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абади, бироз олдин Ироқ ҳудудида ўтказиладиган барча ҳарбий ҳаракатлар ҳукумат розилиги билан ўтказилиши кераклигини ва АҚШ томонидан Ироқда ҳарбийларнинг жойлаштирилиши “тажовузкорлик ҳаракати” деб тан олинишини таъкидлаган эди.