АҚШ Ироқда махсус қўшинларни жойлаштирмоқчи

Oбуна бўлиш
Ҳарбий кучлар ИД(ДАИШ)раҳбарларини йўқ қилиш мақсадида жойлаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. АҚШ махсус кучларини Ироқда Сурия ҳудудида махсус операциялар ўтказиш учун жойлаштиримоқда, Мудофаа вазири Эштон Картернинг сўзларига биноан.  

“Биз махсус кучларни ИД (ДАИШ)га кўпроқ босим кўрсатиш учун жойлаштиримоқдамиз” деди Мудофаа вазири. Унинг сўзларига кўра бу ИД (ДАИШ)нинг раҳбарларини йўқ қилиш учун қилинмоқда.  

“Ушбу кучлар, Сурияда махсус операциялар ўтказиш имкониятига эга бўлади”, — деди Картер. Унинг таъкидлашича “Барча операциялар Ироқ ҳукумати рухсати билан амалга оширилади”.   

Олдинроқ маълум бўлишига кўра НАТО Афғонистонда ҳарбийларини сақлаб қолишга қарор қилган. Улар Афғонистоннинг ҳозирги раҳбариятига “қатъий мадад” кўрсатиши керак, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг баёнотига кўра.

Эслатиб ўтамиз ҳозирги кунда НАТО Афғонистонда ўзининг жанговор фаолиятини 2014 йил 28 декабрда расман якунлаган. Ушбу кун Афғонистонда 2001 йилдан бери давом этиб келган урушнинг якуни деб ҳисобланади.

2015 йил 1 январдан бошлаб НАТО Ўзининг Афғонистондаги фаолиятини Афғонистон хукуматини ўқитиш ва унга ёрдам бериш миссияси, тинчлик операцияси (жанговор эмас) деб атамоқда. Унинг расмий номи “Қатъий мадад миссияси” (Resolute Support Mission).

“Биз қабул қилган учинчи қарор, бу Афғонистон раҳбарияти билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш. Афғонистон ҳукумати назорати остида биз “Қатъий мадад миссияси” тугаганидан кейин ҳам ўз фаолиятимизни давом эттирамиз”, деди Столтенберг журналистларга.

НАТО 2016 йилда ҳам Афғонистонда 12 минг ҳарбийларни сақлаб қолади.

 

Янгиликлар лентаси
0