Европаликлар хорижий ҳарбий базаларга ишонишмайди

© Foto : eur.army.milЕвропадаги M1A2 Abrams Америка танклари
Европадаги M1A2 Abrams Америка танклари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европадаги энг кўп ҳарбий объектлар Германияда жойлашган, Италияда ҳам АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва армиясининг салмоқли ҳарбийлари бор.

ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik.  Sputnik ўтказган сўров натижаларига кўра, Европа мамлакатларининг аҳолиси миллий хавфсизлик масаласини ўз мамлакатлари ҳудудидаги хорижий ҳарбий базаларга ишонишмайди. Сўровда иштирок этган германияликларнинг атиги 4 ва италияликларнинг 5%игина хорижий ҳарбий базалар уларнинг миллий армиясидан кўра мамлакатни яхшироқ ҳимоя қилади деган фикрда. Ушбу маълумотлар Sputnik  ахборот агентлиги ва радиоси буюртмасига кўра Ifop компанияси томонидан ўтказилган сўровларда аниқ бўлди.

АҚШ мудофаа вазирлигининг 2015 йил бўйича ҳисоботига қараганда, АҚШ ташқарисида 587та ҳарбий объект жойлашган.

Пхеньян шаҳри, Шимолий Корея - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШ ҳарбий базаларини йўқ қилмоқчи

Европадаги энг кўп ҳарбий объектлар Германияда жойлашган, Италияда ҳам АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва армиясининг салмоқли ҳарбийлари бор. "Мамлакатингизни ким яхшироқ ҳимоя қила олади" деган саволга немислар (38%) ва италияликларнинг (34%) учдан бир қисмидан кўпроғи мамлакатни ҳеч қандай хорижий базаларсиз миллий армия ҳимоя қила олишини айтган. Германия аҳолисининг 37 ва Италия аҳолисининг 34%и уларнинг мамлакатини миллий армия ва хорижий базалар биргаликда ҳимоя қила олишини билдирган. Ушбу саволга немисларнинг 21 ва итальянларнинг 27%и жавоб бера олмаган.

© SputnikСўровнома
Сўровнома - Sputnik Ўзбекистон
Сўровнома

Sputnikнинг жамоат фикрини ўрганиш бўйича халқаро лойиҳаси 2015 йил январда бошланган. Лойиҳанинг ҳамкорлари Populus, Ifop ва forsa каби таниқли тадқиқот компаниялари ҳисобланади.

Sputnik (sputniknews.com) – янгиликлар агентлиги ва мультимедиали ахборот хабларига эга радиодир. Sputnik таркибида 30дан ортиқ тилдаги сайтлар, аналогли ва рақамли радиоузатиш, мобил иловалар ва ижтимоий тармоқларда саҳифалар мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0