Шимолий Корея АҚШ ҳарбий базаларини йўқ қилмоқчи

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишПхеньян шаҳри, Шимолий Корея
Пхеньян шаҳри, Шимолий Корея - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея ТИВ матбуот-хизмати баёнотига кўра, Корея яриморолидаги вазият "ўта хавфли тус олмоқда". Агар АҚШ "аҳмоқона ҳаракат"га йўл қўядиган бўлса, Пхеньян Тинч океани ҳудудида жойлашган барча Америка ҳарбий базаларини ер юзидан йўқ қилиб ташлашини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Пхеньян Тинч океани ҳудудида жойлашган барча Америка ҳарбий базаларини йўқ қилиб ташламоқчи, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Обама: Шимолий Корея – ҳаммамиз учун улкан хавф
"Америка Қўшма Штатлари Шимолий Кореяга қарши қаратилган ядровий дастурини узлуксиз равишда ўстираётгани туфайли Корея яриморолидаги вазият ўта хавфли босқичга келиб қолди. Агар Қўшма Штатлар бизнинг стратегик мавқеимизни назарга олмай, аҳмоқона ҳаракатга йўл қўядиган бўлса, у ҳолда Тинч океани ҳудудидаги барча Америка ҳарбий базалари, шу жумладан, Гуам оролида жойлаштирилганлари ҳам, бизнинг армиямиз томонидан ер юзидан йўқ қилиб ташланади", — деб хабар қилинган баёнотда.

Шимолий Корея ТИВ вакили сўзларига кўра, "АҚШ Корея яримороли ва унга қарашли регионларга узлуксиз равишда атом бомбаларини ташувчи самолётлар, ядро қуролига эга сувости кемалари ва бошқа стратегик қуролларни жойлаштириб келмоқда. Яқинда эса THAAD ракета ҳужумига қарши мудофаа мажмуасини Жанубий Кореяда жойлаштирганини расман эълон қилди. Ҳозирда вужудга келган вазиятдан хулоса чиқариш мумкин-ки, Американинг Шимолий Корея томонидан содир бўладиган хавфни бартараф этиш учун ядровий зарба беришга кўраётган тайёргарлиги хавфли ва амалий босқичга ўтмоқда".

Шимолий Корея телевидениеси диктори водород бомбаси синовдан ўтказилгани ҳақида хабар қилмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея ва АҚШ уруш ёқасида

"Америкаликлар Шимолий Кореяга кутилмаган ядровий зарба бериш учун ўзларининг қурол-аслаҳалари билан "шақир-шуқур" қилаётгани йўқ, улар бу орқали Осиё-Тинч океани минтақасида Россия ва Хитойни "эговлаб" туриш каби ёвуз стратегик режани амалга оширмоқчи бўляпти.

Биз АҚШ томондан чиқаётган ядро уруши хавфини илдизи билан қуритамиз ва дунёни, минтақани ҳимоя қилиб, тинчликни сақлаб қоламиз. КХДРнинг доимий позицияси шундай иборат", — дея қайд этилган оммага эълон қилинган ҳужжатда.

Янгиликлар лентаси
0