ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Москва шаҳридаги Марказий клиник шифохонасида даволанишни давом эттиряпти, деб хабар қилган Атамбаевнинг матбуот хизмати раҳбари Алмаз Усенов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида. Спутник Қирғизистон хабари асосида.
"Юрак аритмиясини бартараф этиш мақсадида Россия Тиббиёт Фанлари Академияси (РАМН) профессори Амиран Ревишвили жалб қилинди. Айни вақтда юрак уриши фаолиятининг бузилиши билан боғлиқ муаммолар тўлалигича бартараф этилган", — деб ёзган Усенов.
Усенов шунингдек, 2008 йилда ўткир заҳарланишдан сўнг Туркияда Атамбаевнинг қизилўнгачини операция қилишгани ҳақида эслатиб ўтди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда президент аҳволи қониқарли, деб баҳоланмоқда ва у шу ҳафта охирларига қадар шифохонадан чиқарилиши мумкин.