Кун саволи: Атамбаев кимнинг ҳисобига "шоҳона отел"да яшаяпти?

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишҚирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонлик ижтимоий тармоқ фойданувчилари Атамбаев "шоҳона" қасрда кимнинг ҳисобига яшаётганига жуда қизиқиб қолишди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев айни вақтда Туркияда ва меҳмонхонада ўз ҳисобига яшамоқда, деб хабар қилган Спутник Қирғизистон мухбирига давлат раҳбари аппарати вакили.

Қирғизистон президенти - Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев соғлиги туфайли БМТ кенгашида қатнаша олмайди
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Нью-Йоркка учиб кетаётган Қирғизистон президенти самолёти Туркияда тўхтаган вақтида Атамбаев ўзини ёмон ҳис қилиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Атамбаев кўкрагида оғриқни ҳис қилаётганидан шикоят қилган ва биринчи кўрикдан сўнг унда юрак касаллиги белгилари аниқланган. Шундан сўнг шифокорлар Атамбаевга чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтишни маслаҳат берганлар.

Туркиянинг Haberler нашрига кўра, Қирғизистон раҳбари айни вақтда Туркиянинг Измир шаҳрида бўлиб, "Шератон" отелида тўхтаган.

Спутник Қирғизистон нашрида таъкидланишича, айни вақтда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини: "Атамбаев "шоҳона отелда" ўз ҳисобидан яшаяптими ёки давлат ҳисобидан" деган савол қизиқтирмоқда. "Ахир бундай отелда яшаш учун отнинг калласидек пул керак", — дея изоҳ қолдирган интернет фойдаланувчиларидан бири. Яна кимдир эса президент отелдаги ҳар бир куни учун 11 минг доллар тўлаётгани ҳақида ўз тахминларини билдирган.

Қирғизистон президенти девони давлат раҳбари қайси меҳмонхонада тўхтагани ҳақида маълумот бермадилар. Аммо саар билан боғлиқ барча ҳаражатлар Атамбаев ўз ҳисобидан қоплаётганини маълум қилдилар.

"Биз президент қайси отелда тўхтаганини айтолмаймиз, аммо у ҳозир таътилда эканлиги аниқ, ва табиийки, барча сарф-харажатларини ўз чўнтагидан қопламоқда. Унинг соғлиғига келсак, ҳаммаси яхши", — деб хабар қилган Спутник Қирғизистон нашрига суҳбатдош.

Шундан сўнг, мухбир "Шератон" меҳмонхонаси маъмурияти билан боғланган ва люкс-хоналар бир суткаси учун 850 доллар туришини аниқлаган.

Туркия ОАВларида берилаётган хабарларга кўра, Қирғизистон раҳбари тиббий кўрикдан ўтказилган ва даволаниш учун вақтинча таътил олган.

Янгиликлар лентаси
0