"Толибон" қамоқхонасидан 100дан ортиқ маҳбус озод қилинди

© AFP 2023 / SHAH MARAIАфғон полициячилари
Афғон полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистондаги вазият кейинги ойларда сезиларли даражада ёмонлашди. Илгари мамлакатнинг қишлоқ туманларини эгаллаб турган "Толибон" радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум қилишга ўтди. Шунингдек мамлакатда "Ислом давлати" террорчилик ташкилотининг таъсири кучайди.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Афғонистон махсус хизмат кучлари "Толибон" радикал ҳаракати назоратидаги қамоқхонадан 100дан ортиқ маҳбусни озод қилди, деб хабар беради РИА Новости Пажвак агентлигига асосан.

"Афғонистон хавфсизлик кучлари Ғилминд вилоятидаги "Толибон" қамоқхонасидан 101 нафар кишини озодликка чиқарди", — дейилади агентликнинг Twitterдаги саҳифасида.

Афғонистондаги вазият кейинги ойларда сезиларли даражада ёмонлашди. Илгари мамлакатнинг қишлоқ туманларини эгаллаб турган "Толибон" радикал ҳаракати йирик шаҳарларга ҳужум қилишга ўтди. Шунингдек мамлакатда "Ислом давлати" террорчилик ташкилотининг таъсири кучайди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 23 сентябрдаги мажлисида Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ҳам ўз маърузасида Афғонистондаги вазият ҳамон халқаро хавфсизлик ва барқарорликнинг асосий бош оғриғи бўлиб қолганлигини таъкидлади.

Тожик-афғон чегарасида - Sputnik Ўзбекистон
Афғон-тожик чегарасида жангарилар ушланди

"Афсуски, ушбу мамлакатда тўпланиб қолган қарама-қаршиликларни ҳал этиш истиқболи кўринмаяпти. Афғон муаммосини фақатгина БМТ васийлигида, ҳеч қандай дастлабки шартларни илгари сурмасдан, ўзаро зиддият қилаётган асосий томонлар иштирокида ташкил этилувчи тинч сиёсий музокаралар воситасида эришилувчи миллий келишув негизида ҳал этиш мумкин", — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

"Донор мамлакатлар ва халқаро институтлар Афғонистонга ёрдам бериш бўйича зиммаларига олган мажбуриятларини сидқидилдан адо этиши жуда муҳимдир. Маблағлар мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш, биринчи навбатда, таълим-тарбия соҳасига жалб этилиши мақсадга мувофиқ", — деб қўшимча қилди у.

Янгиликлар лентаси
0