ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Тожикистон чегарачилари қуролланган гуруҳнинг уч жангарисини қўлга олди, деб хабар бермоқда РИА Новости, Тожкистон миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Муҳаммад Улуғхўжаевнинг сўзларига асосан.
Унинг сўзларига қараганда, 5 март куни эрталаб чегара бузган қуролли гуруҳни йўқ қилиш операцияси давом этмоқда. Жангарилардан Фасхиддин Қурбон исимли бир киши йўқ қилинган, яна бири яраланган. “Чегара қўшинлари 7 март эрталабдан бошлаб Панж дарёси бўйлаб жойлашган оролчаларда “тозалаш” ишлари олиб бормоқда”, — деб қўшимча қилди у.
Афғонистон ҳукумати хабарига кўра ушбу қуролли гуруҳ “Толибон” ҳаракатига қарашли бўлиб, гуруҳ раҳбари — Арбоб исмли собиқ контрабандачи бўлган.