ТДТУда ўзбек-япон ёшлар инновацион маркази очилади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЛаборатория ходими
Лаборатория ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япония томонидан Цукуба, Нагоя, Кейо, университетлари ва Тойохаши ҳамда Токио технология университетлари марказ ҳамкори бўлади.

ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Тошкент Давлат техника университетида Ўзбек-япон ёшлар инновацион маркази ташкил этилади. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 19 сентябр куни “Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Давлат техника университетида Ўзбек-япон ёшлар инновацион марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Инновациялар марказини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандум Ўзбекистон ва Япония ҳукуматлари томонидан ўтган йилнинг 25 октябрида имзоланган эди. Япония томонидан Цукуба, Нагоя, Кейо, университетлари ва Тойохаши ҳамда  Токио технология университетлари марказ ҳамкори бўлади.

Марказ ёш олим ва талабалар халқаро талабларга мувофиқ илмий тадқиқотлар ўтказишнинг илғор услуб ва технологияларини ўзлаштиришлари, шунингдек, олимлар ва япониялик етук мутахассислар иштирокида иқтисодиётнинг таянч тармоқлари учун сифатли мутахассислар тайёрлаш мақсадида ташкил этилади.

Марказ ёш мутахассис ва талабаларнинг илмий ҳамда техник ғояларини саноат, ускуналар, технологик жараёнларга татбиқ этишга ёрдам бериши лозим. Бу ерда шунингдек, мамлакат ва хориж ташкилотлари, илмий ва маърифий соҳалар буюртмалари асосида ҳамкорликдаги тажрибавий ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказилади.

Қуёш нури ёрдамида сув иситиш коллектори ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекэнерго”да янги Илмий-техник марказ очилади

Марказда 27 нафар ходим фаолият кўрсатади, улардан 4 нафари япониялик олимлар бўладилар.

Ҳужжатга кўра, марказ 2022 йилнинг 1 январига қадар барча солиқлардан ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлардан, хорижлик ходимлар эса марказда фаолият кўрсатиш давомида олинган даромадларидан даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Ушбу муддат давомида марказ шунингдек кўрсатилган хизматлар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашдан ҳам озод этилади. Бундан ташқари, унинг фаолият кўрсатиши учун келтириладиган илмий-лаборатория ускуналари, адабиётлар, қурилмалар, компьютерлар, оргтехника, мультимедиа маҳсулотлари ва транспорт воситалари ҳам божхона тўловидан озод қилинади.

Янгиликлар лентаси
0