“Ўзбекэнерго”да янги Илмий-техник марказ очилади

© ИА "Жахон"Қуёш нури ёрдамида сув иситиш коллектори ишлаб чиқариш
Қуёш нури ёрдамида сув иситиш коллектори ишлаб чиқариш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ташкилот Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Энергетика ва автоматика институтини ўрнига ташкил қилинмоқда. Марказ янги энергетик стратегиялар ишлаб чиқиш ва ушбу соҳада изланишлар олиб бориш билаш шуғулланади.

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. “Ўзбекэнерго” таркибида ташкил қилинаётган янги Илмий-техник марказ Энергетика ва автоматика институтининиг ўрнига ташкил қилинмоқда. Бу ҳақидаги президент қарори яқинда lex.uz саҳифасида эълон қилинди.

Қарорга кўра, Марказ электр энергетикаси соҳасини ривожлантириш мақсадида амалий илмий тадқиқотлар олиб боради, ва республикада яратилган янги технологияларни синовдан ўтказиш  ва тадбиқ қилиш билан шуғулланади.

Янги тизим энергетика соҳасини ривожлантиришда экологик тоза бўлган, янгиланадиган энергия манбааларини тадбиқ қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш билан ҳам шуғулланади.  

Шу қаторда, ташкилот зиммасига Республиканинг энергетика соҳасида самарадорликни ошириш чоралари ишлаб чиқариш ҳам юклатилган.

 

Янгиликлар лентаси
0