ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Беларуснинг "Белавиа" авиаташувчиси билан ҳаво йўлларидан биргаликда фойдаланиш (код-шеринг) шартномасини имзолади, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК матбуот-хизмати.
"Ушбу ҳамкорлик иккала авиакомпания йўловчиларига жозибадор нархларда саёҳат қилиш, шунингдек, Минск орқали транзит билан Европа ва МДҲдаги йўналишларга, Тошкент орқали — Марказий ва Шарқий Осиё аэропортларига училганда қулай туташ йўллардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади", — дейилади хабар матнида.
Айни пайтда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва "Белавиа" ўртасида интерлайн-келишув амал қилади (у ўз бланкларида ҳамкор авиакомпания йўналишларида авиаташувни расмийлаштириш ҳуқуқини беради), бундан ташқари, электрон интерлайн жорий этилган (электрон чипталарнинг ўзаро тан олиниши).
"Белавия" авиаташувчиси билан Тошкент — Минск — Тошкент йўналишида код-шер битими 2016 йилнинг 15 сентябридан бери амал қилади, дея таъкидланган хабарда.