ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси ҳамкорликдаги рейсларни амалга оширишни кўзда тутувчи код-шеринг битимини имзолашди, деб хабар қилади S7 Airlines матбуот-хизмати.
Келишувга мувофиқ, Россия авиакомпанияси томонидан "Тошкент — Новосибирск" йўналишида амалга оширилувчи парвозлар сони уч баробарга ортади. Шу кунгача компания ҳафтанинг якшанба кунларида рейсларн амалга ошириб келаётган эди, эндиликда эса авиакомпания жадвалига яна иккита рейс қўшилди — душанба ва пайшанба кунлари ҳам парвозлар амалга ошириладиган бўлди.
Ўз навбатида, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Новосибирскдан Наманган шаҳрига тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.
Парвозлар ҳар душанба куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Airbus A320 самолётида амалга оширилади.
S7 Airlines’нинг бошқа шаҳарлардан келувчи йўловчилари Тошкент ва Наманганга Новосибирск аэропортидан йўл олишлари мумкин бўлади. Бундай йўналишга ягона авиачипта расмийлаштиради.
Ўз навбатида, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК коди S7 Airlines’нинг Новосибирск — Тошкент ва Новосибирск — Фарғона рейсларида пайдо бўлади. Ўзбекистонлик йўловчилар нафақат Новосибирскка учиб боришлари мумкин, балки Толмачёво аэропортида Россиянинг бошқа шаҳарларига ҳамда хорижий шаҳарларга ҳам йўл олишлари мумкин бўлади.