Нукус ва Навоийдан Москвага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, рейслар ҳафтада бир кун – душанба куни А320 авиалайнерида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 16 майдан бошлаб, Нукус ва Навоий шаҳарларидан Москвага учадиган тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўйди, дея хабар қилинган Миллий компания расмий сайтида.

“Шу йилнинг 16-майидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Нукус- Москва-Нукус йўналиши бўйича тўгъридан-тўгъри қатновларни бажаришни йўлга қўяди. Қатновлар замонавий А320 самолётларида ҳафтасига бир марта душанба кунлари бажарилади", — дейилган хабар матнида.

Маълумотларга кўра, рейслар ҳафтада бир кун – душанба куни А320 авиалайнерида амалга оширилади. Парвоз икки соат атрофида кечади.

Янгиликлар лентаси
0