ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М. Абдусаломов бошқарди, деб хабар қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот-маркази.
Хабарда айтилишича, мажлисда сиёсий партиялар вакиллари, оммавий ахборот воситаларининг ходимлари иштирок этган.
"Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди", — дейилган хабарда.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш ва уларнинг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилган.
Комиссия аъзолари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам кўриб чиққанлар. Барча муҳокама қилинган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.