ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Дастлабки маълумотларга кўра, Эркин кураш бўйича Ўзбекистон термаси сафида 3 карра Олимпиада чемпиони ҳисобланган Артур Таймазов Шимолий Осетия республикаси бир мандатли сайлов округида Россиянинг "Единая партия"сидан Артур Таймазов етакчилик қилмоқда, деб хабар тарқатган Россия ОАВлари.
Таймазовнинг расмий сайтида эса "Вилоят сайлов комиссияси мажлисида Артур Таймазовга Россия Давлат Думасининг еттинчи чақириғи мажлисига депутати гувоҳномаси топширилди", дейилган.
Маълумот учун, 4 карра Олимпиада иштирокчиси Артур Таймазов 2000 йилги Сидней Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, 2004, 2008 ва 2012 йилги Олимпиадаларда олтин медаль эгасига айланган.
Спортчи Осиё ўйинларининг уч карра ғолиби ҳам ҳисобланади. 2002, 2006 ва 2010 йилги турнирда унга тенг келадиган спортчи топилмаган. Жаҳон Чемпионатларида Таймазовга икки марта олтин, икки марта кумуш ва 1 марта бронза медали насиб қилган.