Курашчи Артур Таймазов Россия Думаси депутати бўлиш истагини билдирди

© MARWAN NAAMANI / AFPАртур Таймазов Ўзбекистоннинг энг номдор спортчиси
Артур Таймазов Ўзбекистоннинг энг номдор спортчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таймазов мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш нияти борлигини ва халққа депутат сифатида фойда келтиришига умид қилаётгани ҳақида хабар берди.

 

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. Ўзбекистоннинг эркин кураш бўйича энг совриндор спортчиларидан бири бўлган Артур Таймазов Россиянинг “Единая Россия” партияси номидан депутатлар дастлабки танловига қатнашиш учун ҳужжатларини Давлат Думасига топширди.

Ўтган йилнинг октябр ойида Россия ва Ўзбекистонлик спортчи Рио-де-Жанейродаги олимпиада ўйинларида қатнашишдан воз кечди ва ўзининг спортчилик фаолиятини якундагани ҳақида эълон қилди. Ундан ташқари спортчи Лесгафт номли университетнинг аспирантурасига ҳужжат топширди. Унинг нияти юқори малакали курашчиларни якка тартибда таёрлаш ҳақида китоб ёзиш эканлиги ҳам маълум бўлди.

“Бугунги кунда мен четда қараб тура олмайман. Мен мамлакатнинг ва она республикамнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол қатнашмоқчиман. Дастлабки овоз беришда қатнашиш — бу менинг маъсулият билан қабул қилган қароримдир. Мен ўз халқимга фойда келтириш ниятим бор”, — деб ёзди депутатликка номзод спортчи.

Дастлабки овоз бериш куни 22 май, 15 майда охирги мунозарала бўлиб ўтади.

Крашчи Артур Таймазов 2004 йилдаги Афинадаги Олимпиада ўйинларида, Пекиндагаи олимпиада (2008 йил) ва Лондондаги Олимпиада ўйинларида (2012 йил) олтин медал совриндори. Сиднейдаги олимпиадада кумуш медал совриндори.

 

Янгиликлар лентаси
0