Москвада ноқонуний миграция ташкилотчилари қўлга олинди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишҲужжатлар
Ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тезкор қидирув тадбирлари давомида Москва шаҳрида гуруҳнинг Марказий Осиёдан бўлган, айримлари илгари судланган 10 нафар аъзоси қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ноқонуний миграция оқимини ташкил этиш билан шуғулланган гуруҳ иштирокчиларини қўлга олди, деб хабар беради РИА Новости Россия ИИВ расмий сайтига асосан.

"Россия ИИВ жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари федерал хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ҳамкасблари билан ҳамкорликда Москва, Смоленск ва Брянск вилоятлари ҳудудида ноқонуний миграция ташкил этишга ихтисослашган гуруҳ фаолиятига чек қўйдилар", — дейилади Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк томонидан.

Тезкор қидирув тадбирлари давомида Москва шаҳрида гуруҳнинг Марказий Осиёдан бўлган, айримлари илгари судланган 10 нафар аъзоси қўлга олинди. Уч нафар гумондорга нисбатан экстрадиция қилиш масаласи кўрилмоқда.

Сохта ҳужжат тайёрлаган аёллар 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин - Sputnik Ўзбекистон
Сохта ҳужжат тайёрлаган аёллар 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

"Қўлга олинганларнинг яшаш жойи тинтув қилинганида электрон ахборот ташувчилар, Россия ва МДҲ фуқаролари паспортлари, тиббиёт дафтарчалари, ҳайдовчилик гувоҳномалари, миграцион карта бланкалари, кредит карталари, тўппонча макети ва уч дона пичоқ топилган”,— дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг "Россия Федерацияси чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш" ва "ҳужжатлар, давлат мукофотлари, штамплар, муҳрлар, бланкаларни сохталаштириш, тайёрлаш ва фойдаланишга киритиш" моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0