ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари Москвада этник жиноий гуруҳнинг икки аъзосини қўлга олди, деб хабар беради РИА Новости ҳуқуқ тартибот органидаги манбага асосланиб.
Қўлга олинган аёллар хорижликлар учун сохта миграцион ҳужжатлар тайёрлаш билан шуғулланишган.
"Большие Каменшики кўчасидаги бинолардан бирида оператив ходимлар Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ноқонуний бўлишларини ташкиллаштириш билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ аъзоларини қўлга олишди. Улар хорижликларга сохта регистрация ва миграция карталарини тайёрлаб беришган", — деган агентлик суҳбатдоши.
Қўлга олинган аёллар Москва вилоятида яшашган. Улар Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан етти йилгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.