ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев шаҳар ҳокимлиги ва туманлар раҳбарияти зиммасига кузги-қишки мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш вазифасини юклади, Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматига асосан.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида бўлиб, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли мавзелари, кўп қаватли уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларини кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишларининг ҳолати билан бевосита танишди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва туманлар раҳбарияти зиммасига кузги-қишки мавсумга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш, аҳоли учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари бўйича белгиланган дастурларни ўз вақтида ва сифатли тарзда амалга ошириш вазифаси юклатилди.