АҚШ бомбардимончилари Жанубий Корея устидан учиб ўтди

Oбуна бўлиш
Қўшма Штатлар бомбардимончилари Жанубий Корея устидан учиб ўтди. Шу ҳодисадан сўнг Хитой Республикаси Корея яриморолидаги барча томонларни тинчликни сақлашга ва ваҳима қилмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik, Иван Булатов. Хитой Америка бомбардимончиларининг Корея устидан учиб ўтиши туфайли ваҳима қилмасликка чақирмоқда, деб хабар тарқатган РИА Новости. Бу ҳақда ХХР ТИВ вакили Лу Кан чоршанба куни бўлиб ўтган брифинг чоғида айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Рейтер агентлиги, Американинг В-1В бомбардимончилари Корея Республикаси устидан учиб ўтгани ҳақида хабар қилган эди.

"Шимолий Корея томонидан бешинчи ядро синови ўтказилганидан сўнг, яриморолдаги вазиятнинг ўта таъсирчанлиги сақланиб қолинмоқда. Умид қиламизки, барча томонлар тинчликни сақлайди ва кейинчалик можаро авж олишига олиб келувчи кескин ҳаракатлардан сақланадилар", — деб таъкидлади у.

Шимолий Корея раҳбарига қарши ўтказилаётган митингда Ким Чен Ин сурати ёқиб юборилди - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея чегараси ядро синовларини қораловчи минглаб варақаларга тўлиб кетди
Хитой Республикаси ўз позицияси аниқлигини ва мамлакат Корея ярим оролинингядро қуролидан ҳоли бўлишини исташини маълум қилди. Лу Каннинг сўзларига қараганда, Пекин яриморолда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши тарафдори, шунингдек мамлакат барча томонларни низоларни тинчлик йўли билан ҳал этишга чақиришини қўшимча қилди.

Сал олдин Шимолий Корея навбатдаги ядро синовига тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Жанубий кореялик ҳарбийларнинг айтишларича, янги ядровий синов ёки узоқ масофага мўлжалланган ракетанинг учирилиши 10 октябрда, Корея меҳнат партияси ташкил этилганлигининг 68 йиллиги нишонланадиган кунда амалга оширилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0