Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигига сайланди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРамзан Қодиров
Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, сайловда қатнашганларнинг 97,94%и Қодиров номзоди учун овоз берган.

ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигига сайланди, деб хабар беради РИА Новости.

Якшанба куни Чеченистонда бўлиб ўтган ягона овоз бериш кунида 13 йил ичида илк бор ҳудуд раҳбарлигига тўғридан-тўғри сайловлар бўлиб ўтди. Республикани 10 йилдан буён бошқараётган раҳбар вазифасини бажарувчи Рамзан Қодиров учун бу сайловлар унинг сиёсий ҳаётидаги биринчи сайлов бўлди.

Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Рамзан Қодиров тадбирга қўлида қилич ва найза билан келди

Республика сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига қараганда, сайловда қатнашганларнинг 97,94%и Қодиров номзоди учун овоз берган.

Рамзан Қодировни биринчилардан бўлиб Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров табриклади. "Ҳудудда тинчлик ва аҳиллик, барқарорлик ўрнатишдаги шахсий ҳиссангизни эътироф этиш жоиз. Сизнинг бой ҳаётий ва касбий тажрибангиз шижоат ва интилувчанлигингиз билан уйғунликда Чечен Республикасининг янада гуллаб-яшнашига, ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларнинг амалга ошиши ва аҳолининг турмуш даражаси ошишига кўмак беради", — дейилади вазирнинг табрик телеграммасида.

Янгиликлар лентаси
0