Рамзан Қодиров тадбирга қўлида қилич ва найза билан келди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишРамзан Қодиров
Рамзан Қодиров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чечен аёллари куни республикада 2009 йил сентябридан буён ҳар йили сентябрнинг учинчи якшанбасида нишонланади.

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Чеченистон республикаси раҳбарлигини вақтинчалик бажарувчи Рамзан Қодиров Грознийдаги "Сафия" саройида Чечен аёллари куни муносабати билан тантанали тадбир уюштирди, деб хабар беради РИА Новости.

Тадбирга Қодиров бошида дубулға, эгнида совут, белида қилич ва қўлида найза билан ташриф буюрди.

Видео опубликовано Ramzan Kadyrov (@kadyrov_95) Сен 19 2016 в 2:55 PDT

Саройда маҳаллий ижодий жамоалар аъзолари бўлган қизлар, республиканинг таниқли аёллари йиғилганди.

"Чечен аёллари фан, маданият, соғлиқни сақлаш, жамият ҳаётида йилдан-йилга янги чўққиларни забт этаётганликлари бизни қувонтиради. Чеченистоннинг барча аёлларини қизғин табрикладим, уларга тинчлик ва фаровонлик тиладим. Барча қизлар чиройли гулдасталар олишди. Тунги осмонни эса байрам мушаклари ёритди!" — деб ёзади Рамзан Қодиров ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

Чечен аёллари куни республикада 2009 йил сентябридан буён ҳар йили сентябрнинг учинчи якшанбасида нишонланади. Байрам Кавказ уруши вақтида ҳалок бўлган 46 нафар чечен қизлари хотирасига аталган.

 

Янгиликлар лентаси
0