Бош вазир ўринбосари қиличбозлик федерациясига раҳбарлик қилади

Oбуна бўлиш
Федерациянинг илгариги раиси Собир Рўзиев маслаҳатчи лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Миллий Олимпия қўмитасида ўтказилган Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида республика Бош вазири ўринбосари Адҳам Икрамов федерация раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Олимпия қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Оқсарой биноси - Sputnik Ўзбекистон
Адҳам Икромов жисмоний тарбия ва спорт масалаларига ҳам масъул этиб тайинланди

“…шу пайтгача қиличбозлик федерациясини бошқариб келган, хизмат кўрсатган спорт устаси Собир Рўзиев сўзга чиқиб бундан буёғига федерация ишини янги босқичга олиб чиқиш, спортнинг ушбу турини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида федерация раислигига Бош вазир ўринбосари Адхам Икрамов номзодини илгари сурди. Конференция иштирокчилари ушбу таклифни бир овоздан қабул қилишди ва Адхам Илхомович Икрамов Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раислигига сайланди”, — дейилади хабарда.

Собир Рўзиевнинг ўзи маслаҳатчи лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Матбуот хизматининг хабарида конференцияда 2020-йилги Токио олимпиадасига нафақат лицензияларни қўлга киритиш, балки совринли ўринларни эгаллаш ва медалларга сазовор бўлиш устивор вазифа сифатида белгиланганлиги билдириб ўтилган.

 

Янгиликлар лентаси
0