Адҳам Икромов жисмоний тарбия ва спорт масалаларига ҳам масъул этиб тайинланди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОқсарой биноси
Оқсарой биноси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 13 сентябрдаги фармонига мувофиқ Адҳам Икромов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Cал олдин Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев ҳукумат таркибига ўзгартиришлар киритишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Шавкат Мирзиёев ҳукумат таркибини ўзгартиришни бошлади
Жумладан, Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов таълим ва фан соҳаларига ҳам раҳбарлик қилиш юклатилгани ҳақида ёзган эдик.

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 13 сентябрдаги фармонига мувофиқ Адҳам Икромов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.

"Шу муносабат билан Адҳам Икромов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди", — дейилади Ўзбекистон ҳукумати портали ахборотида.

Янгиликлар лентаси
0