Ўзбекистонда Россия Давлат Думаси сайлови дўстона муҳитда ўтди

© Sputnik / СтрингерЎзбекистонда Давлат Думаси сайлови
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги Россия элчихонаси хабарига кўра, соат 13:00 да Тошкентда 582 киши овоз берган.

ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Sputnik мухбири Тошкентдаги Россия элчихонасида ташкил қилинган сайлов участкасида бўлди.

Эрта тонгдан Тошкентдаги Россия элчихонасига кўплаб сайловчилар кела бошлади. Сайловчилар нафақат Тошкентнинг турли туманларидан, балки бошқа вилоятлардан ҳам етиб келишди

Овоз бериш жараёни жуда оддий ташкил қилинган, сайловчилар ҳеч қандай муаммосиз ўз фикрларини билдирмоқда.

Россия Давлат Думасига сайлов участкалари Ўзбекистоннинг уч шаҳрида Тошкент, Фарғона ва Навоий шаҳарларида ташкил қилинган.

Россияда ягона сайлов куни - Sputnik Ўзбекистон
Дума сайловида қатнашиш учун Ўзбекистонда уч сайлов бўлими очилади

Элчихона хабарига кўра, соат 13:00 да Тошкентда 582 киши овоз беришга улгурган, 204 сонли Перово бир мандатли округи  ҳисобидан 566 киши овоз беришга улгурган.

“Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00 га қадар очиқ бўлади. Сайловда қатнашишни истаган ҳар бир кишида етарлича вақт бор. Биз Ўзбекистон ҳукуматига республика ҳудудида Давлат Думаси сайлови ташкил қилишда керак бўлган барча ёрдамни бергани учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўзбекистондаги барча сайлов участкаларида очиқ, ошкора, халқаро стандартларга ва Россия Конституцияси ва қонунларига тўла мос равишда ўтмоқда”, — дейишди Россия элчихонасида.

“Парнас” партияси депутати ва Ўзбекистонда сайлов ўтиши кузатувчиси Леонид Драбкиннинг фикрига кўра Ўзбекистонда сайлов тинч ўтмоқда. Ҳеч қандай қоидабузарликлар кузатилгани йўқ.

© Sputnik / СтрингерЎзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови - Sputnik Ўзбекистон
1/3
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.
© Sputnik / СтрингерЎзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови - Sputnik Ўзбекистон
2/3
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.
© Sputnik / СтрингерЎзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.
1/3
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.
2/3
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.
3/3
Ўзбекистонда Давлат Думаси сайлови тинч ўтмоқда.

“Ҳамма ёқ тинч, жиддий қоидабузарликлар йўқ, ҳамма дўстона муносабатда ва қонун доирасида ишламоқда. Бир мандатли округдан номзод борлиги ҳақида кўпчилликнинг хабари йўқ экан. Энг қизиғи, албатта, сайлов участкалари ёпилганидан кейин бўлади. Ўзбекистондаги сайловчиларнинг жавобгарлик бурчи яхши таасурот қолдирди. Баъзилар тонг соат 8 да етиб келган. Бу ерда сайлов кузатувчиси борлиги ҳам кўпчиллик учун кутилмаган ҳодиса бўлди”, — деди Драбкин.

“Мен Россия келажаги учун овоз бердим, Россия келажакда қудратли мамлакат бўлиши учун”, — деди Убайдулло Якубов исмли сайловчи.   

“Ҳамма жуда хушмуомала, барча саволларга жавоб беришди. Мен Россия учун энг яхши номзодларга овоз бердим, лекин сирни очмайман”, — деди  Лариса Швецова.

 

Янгиликлар лентаси
0