Дума сайловида қатнашиш учун Ўзбекистонда уч сайлов бўлими очилади

© Sputnik / Кирилл Кухмарь / Медиабанкка ўтишРоссияда ягона сайлов куни
Россияда ягона сайлов куни - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
18 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия Давлат думаси сайлови вақтида, Ўзбекистонда бўлган Россия фуқаролари ҳам сайловда қатнашиши мумкин. Улар учун Тошкент, Фарғона ва Навоий шаҳарларида сайлов бўлимлари очилади.

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзюбекистонда яшаётган Россия фуқаролари учун сайлов бўлимлари Тошкент, Фарғона ва Навоий шаҳарларида очилади, деб хабар бермоқда Тошкентдан Россия элчихонаси.

“Россия элчихонаси ҳузурида уч сайлов бўлими очилади: Тошкентда, Фарғонада ва Навоийда”, — дейилган элчихона тарқатган хабарда.

Дипломатик ваколатхона хабарига кўра, Тошкентдаги сайлов бўлими элчихона биносида жойлашган бўлади. Қолган бўлимлар манзили кейинроқ хабар қилинади.

Марказий сайлов қўмитаси маълумотига кўра, Россия фуқаролари учун Давлат думаси сайловига овоз бериш дунёнинг 147 мамлакатида ташкил қилинади. Уларнинг аксарияти Россиянинг чет элдаги 235 элчихона ва консуллик биноларида жойлашган бўлади.

2016 йилнинг 1 январи маълумотларига кўра, сайлов ҳуқуқига эга бўлган, чет элда доимий яшовчи, консуллик ҳисобида турган Россия фуқаролари сони 1 903 855 кишини ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0