ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Украина вакили МДҲ раҳбарлари кенгашига киритилмагани мунособати билан Украина Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ ижроия қўмитасига норозилик нотаси юборди.
“Украиннинг Қирғизистондаги элчиси Николай Дорошенко МДҲ раҳбарларининг тор доирадаги кенгашида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан ва МДҲ раҳбарларининг кенг доира учрашуви вақтида МДҲ Ижроия қўмитаси томонидан унинг иш фаолиятини чеклашга бўлган уринишлардан, хусусан, якуний қарорларни имзолаш вақтида, Украина ғазабланди”, — дейилган муассаса хабарида.
Шунингдек ТИВ, 2017 йилнинг 1 январидан МДҲга раислик навбати Россияга ўтишидан Украина қаттиқ норози эканлигини ҳам хабар қилган.
2014 йилнинг февралида Украинада ҳукумат ўзгарганидан кейин, янги раҳбарият МДҲда аъзоликдан воз кечишини эълон қилган, ва ўша йилнинг ноябрида Киев МДҲ ижроия қўмитасидан мамлакат вакили Анатолий Дронни чақириб олган эди.
2015 йилнинг ўртасида Украина ТИВ вакили Павел Климкин мамлакатнинг МДҲдан чиқиши мақсадга мувофиқ эмас, Киев МДҲни ўзига бирор нима керак бўлганда “ишлатади” деган эди.
Белоруссия президенти Александар Лукашенко фикрига кўра, Украина МДҲ умумий бюждетини молиялаштиришдан воз кечган бўлсада, уларнинг ўз хохиши билан МДҲдан чиқишини кутиш керак эмас.