Бишкекда МДҲ раҳбарлари кенгаши бошланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМДҲ раҳбарлари 25 саммити
МДҲ раҳбарлари 25 саммити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбарлари аввал тор доирада учрашиб тўрт масала бўйича фикр алмашадилар, кейин кенгайтирилган тартибда қолган масалалар кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Айни дамда Бишкекда МДҲ давлат раҳбарларининг тор доирадаги  кенгаши бошланди.

Учрашув кун тартибига тўрт масала киритилган: МДҲ 25 йиллигига бағишланган Ҳамдўстлик раҳбарларининг баёноти, МДҲни замон талаблари даражасига келтириш, МДҲда раислик масаласи ва МДҲ раҳбарларининг навбатдаги кенгашини ўтказиш ҳақида.

2017 йилда Ҳамдўстликка раҳбарлик қилиш навбати Россияга ўтади. Ушбу муносабаб билан Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков навбатдаги саммитни октябрда Москвада ўтказишни таклиф қилган эди.

Саммит доирасида МДҲ кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтиши ва унда умумий ҳисобда 15 масалага доир ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0