ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Бугун Россияда ягона сайлов куни. Россия фуқаролари Давлат Думасининг янги таркибини танламоқда. Қрим ва Севастопол аҳолиси учун бу биринчи сайловдир.
Умумий ҳисобда Давлат Думаси сайловида 111,5 млн сайловчи қатнашади, жумладан чет элда бўлга Россия фуқаролари ҳам. Марказий сайлов қўмитаси маълумотига кўра, дунёнинг 147 мамлакатида сайлов участкалари ташкил қилинган. Уларнинг аксарияти Россиянинг чет элдаги 235 элчихона ва консуллик биноларида жойлашган бўлади. Ўзбекистонда ҳам Тошкент, Фарғона ва Навоий шаҳарларида сайлов участкалари ишлайди.
Бу йилги сайловлар бошқаларидан фарқ қилади. Ўтган сайловда фақат 4 партия қатнашган бўлса, бу сафар сайловчилар 14 партиядан бирга овоз бериши керак. Партиялар парламентдан ўрин олиш учун, сайловчиларнинг энг камида 5% овозига эга бўлиш керак.
Сайловда 5%дан кўп овоз олган партиялар номзодларининг ярми партия томонидн таклиф қилинган рўйхатларга асосан танланади, иккинчи ярми эса бир мандатли округларда сайлов ўтказиш усули билан танланади.