ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. "Россия в глобальной политике" журнали бош муҳаррири Федор Лукьянов Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ саммитига бормаганлигини республикадаги ўтиш даври ва турли таъсир доираларидан ўзини узоқроқда тутиш билан боғламоқда.
16-17 сентябрь кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида Ўзбекистон номидан республика ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация иштирок этади.
Президент вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев қирғиз томонига йўллаган мактубида Ўзбекистоннинг давлатлар ўртасидаги ҳамкорлигини эътироф этган, аммо саммитда шахсан ўзи қатнашмайди.
Экспертнинг таъкидлашича, сайловларга қадар Шавкат Мирзиёев ўзгалар таъсир доирасига тушиб қолмаслик учун нейтрал сиёсат олиб боради.