ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.М.Мирзиёев топшириғига биноан 2016-йилнинг 16-сентябр куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ишида иштирок этади, дейилади хабарда.
14 Сентябр 2016, 19:37
Сал олдин ОАВларда Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитида Ўзбекистон Республикаси номидан Шавкат Мирзиёев эмас, балки Республика Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов иштирок этиши ҳақида хабар тарқалган эди.
"Ўзбекистон номидан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ташриф буюради. Бугун биз Шавкат Мирзиёевдан илиқ сўзлар битилган мактуб олдик. Мирзиёевнинг қатнаша олмаслиги икки томонлама муносабатларимиз сабабли эмас, балки Ўзбекистоннинг маълум ички ишлари – сайловлар билан боғлиқ", — дея фикр билдирган эди бу борада Қирғизистон президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков.