МДҲ саммитида Абдулазиз Камилов иштирок этиши расман маълум қилинди

Oбуна бўлиш
Илгарироқ Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ушбу саммитда иштирок этмаслиги ҳақида хабар тарқалганди.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 16 сентябрь куни МДҲ раҳбарларининг 25-саммити бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мазкур саммитда Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация иштирок этиши ҳақида маълум қилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев нега МДҲ саммитига бормаслиги маълум бўлди

“2016 йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этади”, дейилади ТИВ сайтида.

Илгарироқ Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ушбу саммитда иштирок этмаслиги ҳақида хабар тарқалганди.

Янгиликлар лентаси
0