ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Қирғизистон президенти ишларини бошқарувчи Туруспек Коеналиев журналистларга МДҲ саммити доирасида олий даражали меҳмонлар қаерда кутиб олиниши ва жойлаштирилишини кўрсатди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.
Коеналивга кўра, саммит арафасида "Ола-Арча" қароргоҳида Қабуллар уйи қурилган. Бино қурилиши жорий йилнинг феврал ойида бошланган бўлиб, август ойида тўлиқ битказилган ва топширилган. Иншоот ташқи томондан қирғиз ўтовига ўхшаб кетади.
Маълум қилинишича, Қабуллар уйининг умумий майдони 1,5 минг квадрат метрни ташкил қилган.
"Бу ерда тўртта зал мавжуд. Бинонинг пастки қаватида — техник хоналар: ҳожатхона, ошхона, бошқарув маркази, ечиниш хонаси ва саккиз кабинкадан иборат синхрон таржима маркази жойлашган", — дея таъкидлаб ўтди президент ишлари бошқарувчиси.
У, шунингдек, давлат раҳбарлари давлат қароргоҳи ҳудудидаги меҳмон уйларида жойлаштирилишини маълум қилди.
Коеналиевнинг сўзларига кўра, президентлар тантанали қабули учун таомнома уларнинг ҳар бири хоҳиш-истагига қараб тузилган экан. Менюдан спиртли ичимликлар ва ҳатто пиво ҳам ўрин олгани айтилмоқда.