Сапар Исаков: МДҲ саммити доирасида сюрприз бўлади

© Sputnik / Виктор ТолочкоМДҲ давлатлари байроқлари
МДҲ давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дастлаб етакчиларнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтади: унда фақатгина давлат бошлиқлари ва Молдова, Ўзбекистон, Украина ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари вакилларининг учрашуви қандай ўтиши ҳақида Қирғизистон президенти девонининг ташқи сиёсат бўлими мудири Сапар Исаков маълум қилди, деб хабар беради Sputnik Қирғизистон.

Саммит 16 сентябрь куни Бишкекда бўлиб ўтади. Исаковнинг айтишича, “унда ҳеч қандай ғайритабиий нарса бўлмайди".

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев нега МДҲ саммитига бормаслиги маълум бўлди

"Дастлаб етакчиларнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтади: унда фақатгина давлат раҳбарлари ва Молдова, Ўзбекистон, Украина ҳамда Туркманистон делегациялари раҳбарлари иштирок этади. Сўнгра кенг доирадаги учрашув бўлиб ўтади. Шундан сўнг Сергей Лебедев (МДҲ ижроия қўмитаси раиси) матбуот учун баёнот беради. Кейин эса саммит муносабати билан расмий қабул ўтказилади", — деди Исаков.

У 17 сентябрь куни президентларнинг норасмий учрашувлари бўлиб ўтишини айтар экан, яна бир тадбир иштирокчилар учун сюрприз бўлишини қўшиб қўйди.

Янгиликлар лентаси
0