ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Қарори билан Илҳомжон Неъматов ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси этиб тайинланганлиги маълум қилинди.
"2016 йилнинг 14 сентябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Республикасининг Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Қарори билан ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимига тайинланган Илҳомжон Неъматовни таништирди”, дейилади ТИВ сайтида чоп этилган хабарда.
Неъматов ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси лавозимида 2013 йил августдан 2014 йил июлигача фаолият олиб борган, сўнгра Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қарорига биноан нафақага чиқаётганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилганди. Бунгача у Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси, Россиядаги дипломатик миссия раҳбари, республика ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.