Сўровларда Трамп Клинтондан олдинга ўтиб кетгани маълум бўлди

© REUTERS / Lucy NicholsonДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трамп иккинчи кундирки сўровларда етакчилик қилмоқда. Бунинг устига номзодлар орасидаги фарқ ҳам ошган: 12 сентябрь кунги сўровда орадаги фарқ 3%ни ташкил этганди.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп оммабоплик борасида рақобатчиси Хиллари Клинтондан 4,7 фоизга ўтиб кетгани маълум бўлди, деб хабар беради РИА Новости.

Dornsife тадқиқот маркази ва Los Angeles Times газетасининг 13 сентябрь кунги сўровлари натижасига кўра сўровда иштирок этганларнинг деярли 47%и Трамп учун, 42% фоизи эса Клинтон учун овоз беришни маъқул кўришлари маълум бўлди.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Миллиардер Трамп Путин қандай қилиб АҚШ устидан кулаётганини айтди

Трамп иккинчи кундирки сўровларда етакчилик қилмоқда. Бунинг устига номзодлар орасидаги фарқ ҳам ошган: 12 сентябрь кунги сўровда орадаги фарқ 3%ни ташкил этганди.

Los Angeles Times газетаси Жанубий Калифорния университетининг Dornsife тадқиқот маркази билан ҳамкорликда ҳар куни сўров ўтказади. Унда АҚШнинг турли штатларидаги овоз бериш ҳуқуқига эга 400дан зиёд аҳолиси иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0