ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Бир оз илгари Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳукумат таркибига ўзгартиришлар киритгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 13 сентябрдаги фармонига кўра Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов раҳбарлик қиладиган комплекс масъул бўлган соҳалар сони ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида хабар қилинмоқда.
Фармонга биноан Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, таълим ва фан масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди.
Шу муносабат билан Рустам Азимов Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон молия вазири — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилгани хабар қилинади порталда.