Москвада ҳарбий-сиёсий вазият Тошкент назоратида деб ҳисоблашмоқда

© LoggaWigglerТошкентдаги Мустақиллик майдони
Тошкентдаги Мустақиллик майдони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг экстремистлар Ўзбекистондаги вазиятни издан чиқаришга уринишлари ҳақида тахминлар бўлганди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг вафоти мамлакат ва унинг атрофидаги вазиятга салбий таъсир кўрсатмайди, деб ҳисоблайди Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов, РИА Новости хабарига асосан.

"Менимча, бу Ўзбекистондаги ва унинг атрофидаги ҳарбий-сиёсий вазиятга салбий таъсир кўрсатмайди", — деди у "Россия сегодня" ахборот агентлиги матбуот анжуманида.

"Ҳукумат (Ўзбекистон ҳукумати – таҳ.) вазиятни назорат қилиб турибди", — қўшиб қўйди дипломат.

Унинг айтишича, Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг экстремистлар Ўзбекистондаги вазиятни издан чиқаришга уринишлари ҳақида тахминлар бўлганди. "Улар бунинг уддасидан чиқа олишмади", — деди Кабулов.

Сенат биноси. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ислом Каримов бошлаб берган йўлдан боришини таъкидлади

Унинг сўзларига кўра, бунга мамлакат ҳукумати, хусусан Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг “ислоҳотларни давом эттириши ва ўзини ҳар томонлама оқлаган йўлдан бориш”и асосий омилдир.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди. У ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрида мусулмон одатларига кўра дафн этилди.

Янгиликлар лентаси
0