Москвадаги ҳайит намозларида деярли 200 минг мусулмон қатнашди

Oбуна бўлиш
Муфтийлар кенгаши раисининг сўзларига кўра, байрам тадбирлари пойтахт ҳокимиятининг қўллаб-қувватлаши сабабли ўта юқори руҳда ташкил қилинди.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Москвадаги жоме масжидида Қурбон ҳайити намозини адо этиш учун 90 минг мусулмон йиғилди ва бутун пойтахт бўйича 180 минг мусулмон ҳайит намозини ўқиди, деб хабар беради РИА Новости Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнутдиннинг сўзларига асосланиб.

Муфтий Гайнутдин душанба куни Қурбон ҳайити муносабати билан жоме масжидида тантанали маросим уюштирди. Унда таниқли сиёсатчилар, олимлар, жамоат арбоблари иштирок этди.

Муфтийлар кенгаши раисининг сўзларига кўра, байрам тадбирлари пойтахт ҳокимиятининг қўллаб-қувватлаши сабабли ўта юқори руҳда ташкил қилинди. Гайнутдин диний бошқарма ва ҳукумат идораларининг биргаликдаги ҳаракатига юқори баҳо берди.

Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Путин Россия мусулмонларини Қурбон-байрам билан табриклади

"Бу қўллаб-қувватлашларсиз биз уддалай олмасдик. Айнан Москва ҳокимиятининг ёрдами билан Москва жоме масжидида 90 мингдан ортиқ киши жам бўлди. Бутун Москва бўйича эса бу рақам икки марта кўпроқни ташкил этади", — деди Гайнутдин.

У шунингдек Россия президенти Владимир Путин, бош вазир Дмитрий Медведев, Москва мэри Сергей Собянинларнинг қутлов номалари учун миннатдорлик билдирди ва диний марказлар, пойтахт ва федерал ҳукуматнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлиги давом этишига ишонч билдирди.

 

Янгиликлар лентаси
0