Путин Россия мусулмонларини Қурбон-байрам билан табриклади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин мусулмонларни Қурбон-байрам билан табриклаб, уларга динлар аро мулоқотга қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мусулмонларни Қурбон-байрам билан табриклаб, динлараро мулоқотни ривожлантиришга қўшаётган салмоқли ҳиссаси учун уларга миннатдорчилик билдирди, дейилган Кремль матбуот хизмати хабарида.

“Мусулмонлар жамоаси мамлакат ҳаётида фаол иштирок этмоқда, ёшлар тарбияси ва динлараро мулоқотни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшмоқда. Албатта, ушбу фаолият жамиятда тинчлик ва фуқаролар ҳамжиҳатлигини учун жуда муҳим”, — дейилган табрик телеграммасида.

 

Ўз табригида Владимир Путин ушбу Байрам асрлар давомида мусулмон жамиятида учун аҳамиятга эга рол ўйнаганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, Қурбон-байрам одамларни яқинлаштиришга хизмат қилаётганини, ёшларга Ислом динининг авлоддан-авлодга ўтиб бораётган қадриятларини, тарих, анъана ва авлодлар васиятини еткизаётганини алоҳида айтиб ўтди.

“Шуни мумнунлик билан айтаманки, Россия мусулмонлари авлодлар васиятини ҳурмат қилиб, Қурбон-Байрамини кенг нишонлаётибди”, — деди Россия президенти.

Қурбон-байрам (ёки Қурбон ҳайит, Ид-ал-Адҳа) – мусулмонларнинг энг улуғ байрами ҳисобланади.

 

Янгиликлар лентаси
0