Sputnik ўқувчилари Ислом Каримов номи қаерларга берилиши кераклигини таклиф қилдилар

© Новости УзбекистанаИслом Каримов хотирасига бағишланган кўргазма
Ислом Каримов хотирасига бағишланган кўргазма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти фақатгина бир жой билан чегараланиб қолмасдан, биринчи Президент номини бир нечта жойларда абадийлаштириш керак, деб ҳисоблашмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Sputnik Ўзбекистоннинг рус тилидаги хизмати ўтказган сўровда иштирок этганларнинг аксарияти республикадаги аэропорт Ўзбекистоннинг биринчи Президенти номи билан аталиши керак деган фикрни билдирди.

Ҳукумат қарорига кўра, Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палаталари аъзоларидан ташкил топган махсус комиссия, 2 сентябрдан бошлаб бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон биринчи Президенти номини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритиши керак. Ушбу таклифлар аҳоли, ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари ва кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олиши шарт.

Сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи (36,2%) Ислом Каримов номини "Тошкент" ёки "Самарқанд" халқаро аэпортига беришни таклиф қилди. Дунёда бунга мисоллар кўп, масалан Истанбулдаги аэропорт Отатурк номи билан, АҚШдаги йирик аэропорт эса Кеннеди номи билан аталади.

Ислом Каримов билан хайрлашув маросими - Sputnik Ўзбекистон
Каримов номи билан қайси жойларни аташни Ўзбекистон халқи ҳал қилади

Sputnikнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги аксарият муштарийлари ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватлашди.

Сўровда иштирок этганларнинг 30,2 фоизи майдон, шоҳкўча ёки кўчани Каримов номи берилишини таклиф қилди.

Университет ва шаҳарга Ислом Каримов номини беришни таклиф қилганлар мос равишда 14,6 фоиздан бўлди.

Ниҳоят сўралганларнинг 4,5 фоизи Ўзбекистонда Ислом Каримов номли боғ ташкил этишни таклиф қилди.

Facebook фойдаланувчилари шунингдек метро станцияси, спорт иншооти, теннис мусобақаси, хайрия жамғармаси, туманга Ислом Абдуғаниевич номини беришни таклиф қилишди. Ислом Каримов хотирасига бағишлаб музей ташкил этиш ва ҳайкалини ўрнатиш ҳам таклиф этилди.

Сўровда иштирок этганларнинг кўпчилиги фақатгина бир жой билан чегараланиб қолмасдан, биринчи Президент номини бир нечта жойларда абадийлаштириш керак, деб ҳисоблашмоқда.

Айниқса, бу ҳолат Sputnik Ўзбекистоннинг ўзбек тилидаги хизмати ўтказган сўровда яққол кўзга ташланди. Ислом Каримов номи қандай жойларга берилиши кераклиги борасидаги сўровда иштирок этганларнинг 6,5 фоизи (20) майдон ёки кўча, 17,2 фоизи (53) аэропорт, 6,2 фоизи (19) мактаб ёки олий таълим маскани, 6,8 фоизи (21) шаҳар вариантини танлаган бўлса, иштирокчиларнинг 63,3 фоизи (195) шуларнинг ҳаммасига деб жавоб берди.

"Нафақат аэропортни, балки метро станцияси, майдонни у кишининг номи билан аташ керак. Ислом Каримов номли орден таъсис этиш керак, келажакда миллий валютамизда у кишининг тасвири ифодаланиши лозим… кўпчилик бунга эътироз билдириши мумкин… бу инсон бундан миллион марта ортиғига лойиқ… у абадий қаҳрамон ва буни ёдда тутишимиз шарт… масалан Туркияда деярли ҳамма жой Отатурк номига қўйилган”, деб ёзади Facebook фойдаланувчиси Даврон Ҳидоятов.

Санкт-Петербургдаги Дудергоф канали - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургда Ислом Каримов номли кўприк пайдо бўлиши мумкин

"Аэропорт яхши ғоя, ҳайкал ўрнатиш ҳам шарт! Ва музей ҳам керак! Фарзандларимизни буюк Бобомизга бағишланган музейга олиб боришимиз ва болаларимиз ҳамда набираларимиз Унинг хотирасини ёдда тутишлари учун! Шунингдек барча вилоятлардаги майдон ва кўчаларга у кишининг номи берилиши керак!",- дейди Лейла Алимова.

Ислом Каримов номини бирор жойга беришга қарши чиққанлар ҳам топилди, улар Президент ҳаётлик даврида ўз шахсини улуғлаштиришга рухсат бермаганлигини ёдга олишди.

Бироқ ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилигининг ишончи комил: мамлакат тараққиётига улкан ҳисса қўшган биринчи Президентнинг хотираси абадийлаштирилиши ва авлоддан-авлодга етказилиши шарт.

Янгиликлар лентаси
0