Каримов номи билан қайси жойларни аташни Ўзбекистон халқи ҳал қилади

Oбуна бўлиш
Махсус ташкил қилинган комиссия бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон биринчи Президенти номини абадийлаштириш мақсадида, ўз таклифларини киритиши керак. Ушбу таклифлар жамоатчилик фикрини ҳисобга олиши шарт.

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг қайси жойларига Республика биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилиши ушбу  кунларда фаол муҳокама қилинмоқда.

Ҳукумат қарорига кўра, Олий Мажлиснинг юқори ва қуйи палаталари аъзоларидан ташкил топган махсус комиссия, 2 сентябрдан бошлаб бир ой давомида Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон биринчи Президенти номини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритиши керак. Ушбу таклифлар аҳоли, ташкилот ва муассасалар, таълим масканлари ва кенг жамоатчилик фикрини ҳисобга олиши шарт.

Sputnik мухбири Тошкент кўчаларида бўлиб, ушбу борада аҳолининг фикри билан яқиндан танишди. Тошкентликларнинг аксарияти Ислома Каримов номини “Тошкент” ёки “Самарқанд” халқаро аэропортига бериш тарафдори. Дунёда бундай мисоллар жуда кўп, масалан АҚШдаги Кеннеди аэропорти ёки Туркиядаги Отатурк аэропорти.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ислом Каримов номи билан, Президент вафоти олдидан очилган Ўзбекистондаги биринчи ёйсимон кўприкни аташ фикрларини билдирмоқда. Ушбу кўприкни Ислом Каримов ишга тушириши режалаштирилган эди.

Аҳоли орасида Тошкент марказий кўчаларидан, метро бекатларидан ёки боғларидан бирини Президент номи билан аташ кенг муҳокама қилинмоқда.Шу билан бир вақтда, Ўзбекистонликларнинг кўпчиллиги пойтахт марказида Ислом Каримовга бағишланган ёдорглик ва музейдан ташкил топган хотира мажмуаси қуришни таклиф қилмоқдалар.

Ўзбекистон ёшлари Каримов номини Тошкент ОТМ ва стадионларидан бирига бериш фикрини билдирмоқдалар. Бу гуруҳ ташаббускорлар эса, Президент эрталаб ишхонага кечқурун эса шаҳар ташқарисидаги резиденцияга доимо ўтиб турган бир неча кўчаларга Ислом Каримов номи бериш фикрини билдирмоқда. Устига устак, халқ орасида ушбу кўчалар аллақачон “президент йўли” номини олган.

Янгиликлар лентаси
0